Monday, June 15, 2015

Earth Anthem in Uzbek


Замин мадҳияси Абҳай Кумар шеъри Фазовий воҳамиз, мовий марварид Бутун коинотда энг кўркли хилқат Фазовий воҳамиз, мовий марварид Бари қитъалару уммонлар фақат Бирлашса ўсимлик, ҳайвон қолажак, Заминий тур мисол даврон қолажак Тим қора, қўнғир, оқ, минг турфа ранг жон Яралганмиз бунда, замин – ошиён Фазовий воҳамиз, мовий марварид Бутун коинотда энг кўркли хилқат Фазовий воҳамиз, мовий марварид Оламда барча халқ ва бори миллат Бирлашсак, бир – элга, эл – бирга маёқ, Ҳилпирайди мудом кўк, мармар байроқ. Тим қора, қўнғир, оқ, минг турфа ранг жон Яралганмиз бунда, замин – ошиён ©Инглиз тилидан Аъзам Обидов таржимаси - 2015